Навоийлик истеъмолчиларга 1,5 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган

    Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасининг 2023 йил 9 ойи давомида амалга оширган ишлари сарҳисобида маълум қилинди.

    Қайд этилишича, федерация Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимига ўтган 9 ойда фуқаролардан жами 290 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 98,5 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 1 миллиард 457 миллион 170 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

    Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, 6 ҳолатда туман, шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан судларга даъво аризалари китирилган. Натижада истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари судларда ҳимоя қилинган, тикланган ва энг асосийси, 188 миллион 492 минг сўм миқдорида истеъмолчилар кўриши мумкин бўлган зарарнинг олди олинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates