Қайд этилишича, унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов йиғилганларга марказнинг “Янги Ўзбекистон –Янги Ренессанс” бўлимини яратишда жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди.
— “Янги Ўзбекистон –Янги Ренессанс” бўлими марказнинг ташриф қоғози бўлади. Шунинг учун ҳам маҳаллий мутахассислардан соҳаларига сидқидилдан ёндашишлари сўралиб, ҳамкор ташкилот вакилларига ўзларининг лойиҳаларини пухта ва мукаммал шаклда тақдим этилишида эътибор қаратишлари лозим.
Шунингдек, учрашувда “Sila sveta” компанияси асосчиси Александр Ус, компания ижодий директори Борис Кислицин йиғилганларга ўз тақдимотларини намойиш этди. Нуфузли компания вакиллари иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Марказ катта илмий ходими Обиджон Тангиров ҳар бир экспонатни музейлаштириш ва бу жараёнларни ҳужжатлаштириш бўйича техник топшириқлар, лойиҳаларни молиялаштириш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтди.
“Sila sveta” компанияси “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” экспозицияси учун иммерсив шоу лойиҳасини таклиф қилмоқда. Ушбу шоу орқали Янги Ўзбекистондаги илмий ва маданий тараққиёт, замонавий ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари инновацион усулларда намойиш этилади. Шоу орқали Ўзбекистоннинг илмий ютуқлари ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар акс эттирилиши кўзда тутилган.
Учрашув давомида лойиҳаларнинг бажарилиш тартиблари, унда аҳамият қаратилиши керак бўлган мазмун, моҳият ва техник ечимлар муҳокама қилинди. Марказни мазмунан бойитиш бўйича зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Ҳамкорлик материали