NBC: Трамп Зеленскийга Путин билан Украина ҳудудларини муҳокама қилмасликка ваъда берди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский ва Европа етакчилари билан видеоконференция йиғилишида Россия Президенти Владимир Путин билан Украина ҳудудлари масаласини муҳокама қилмасликка ваъда берди.

    Бу ҳақда NBC News манбаларга таяниб хабар берди.

    “Трамп чоршанба куни Европа етакчиларига телефон орқали мулоқот чоғида Россия Президенти Владимир Путин билан Альяскада бўлиб ўтадиган учрашувда мумкин бўлган ҳудудий ўзгаришларни муҳокама қилиш ниятида эмаслигини айтди”, дейилади нашрда.

    Нашр манбаларига кўра, суҳбат чоғида ҳозир бўлганларнинг барчаси, жумладан Трамп ҳам Украина музокараларда фаол иштирок этиши ва қандай ҳудудий ён беришларга тайёр эканлигини ўзи ҳал қилиши керак деган фикрга келишган.

    АҚШ Президенти ва Европа етакчилари билан видеоконференция 13 август куни бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, қўнғироқ “Россия жосуслари” томонидан телефонлар тинглашидан қўрқиб, қатъий махфийликда ўтказилган.

    Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув 15 август куни Альясканинг Анкориж шаҳридаги Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида бўлиб ўтади, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates