Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ҳамда Германиянинг “Graess Energy Uzde” компанияси ўртасида Жарқўрғон туманида инновацион фотоэлектр станциясини барпо этиш юзасидан келишувларга эришилди.
Маълум қилинишича, қиймати 500 млн АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу инновацион фотоэлектр станцияси 600 МВт қувватга эга бўлади.