Нидерландияда улкан “қуёшли” орол қурилди

    Муҳандислар Қуёшнинг ҳолатини кузата оладиган дунёдаги биринчи сузувчи станцияни қуришди.

    Бундай жойлар дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида йўқ. Ушбу гигантнинг умумий майдони 1444 квадрат метрни ташкил қилади.

    Мазкур станция SolarisFloat томонидан барпо этилди. Станция оролга ўхшайди, у 180 та сузувчи панеллардан иборат. Улар Қуёшнинг осмондаги ҳолатига қараб бурчакларини ўзгартириши мумкин.

    Станция PROTEVS деб аталади. У Нидерландиядаги Оствурне-Меер кўлида ўрнатилган бўлиб, максимал қувват – 73 кВт, диаметри – 38 метр, умумий майдони – 1444 квадрат метр.

    Панелларнинг Қуёш томон ҳаракатланиши учун унда ишлаб чиқарилган энергиянинг атиги 0,5 фоизи сарфланади, холос.

    “Орол”ни қурганларнинг таъкидлашича, станция сув омборларини тоза сақлашга ҳам ёрдам беради. Станция суюқликни камроқ иситиш имконини беради, сувнинг буғланишини чеклайди. Бундан ташқари, сувга камроқ ёруғлик киради. Шу сабабли сув ўтлари ва микроорганизмлар секинроқ ўсади.

    “Орол”нинг минуси жой билан боғлиқ. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, битта қуёш электр станцияси кўмирдан 40-50 баробар, газдан эса 90-100 баробар кўпроқ жой эгаллайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates