Расмийларга кўра, синфдаги мобил телефонлар, планшетлар ва ақлли соатлар ўқувчиларни дарсдан чалғитади, бу эса уларнинг фанларни ўзлаштиришига ёмон таъсир кўрсатади. Электрон қурилмалардан фақатгина дарсда фойдаланиш учун зарур бўлганда ва тиббий сабабларга кўра рухсат берилади, деб хабар беради mir24.tv.
“Мобил телефонлар ҳаётимиз билан чамбарчас боғлиқ бўлишига қарамай, синфда уларга ўрин йўқ. Талабалар диққатини жамлай олиши ва яхши ўқиш имкониятига эга бўлиши керак. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мобил телефонлар чалғишга сабаб бўлади”, — деди Нидерландия таълим вазири Робберт Дейкграаф.
Унинг сўзларига кўра, тақиқга қандай амал қилишни мактабларнинг ўзлари ҳал қила олади. Шу билан бирга, агар 2024 йилнинг ёзига қадар уларнинг ҳаракатлари натижа бермаса, қонуний чоралар кўрилади.








