Нигерияда бензин ташувчи юк машинасининг портлаши оқибатида 153 киши ҳалок бўлди

    Нигерия шимолида бензин ташувчи юк машинасининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 кишига етди.

    100 нафар одам турли даражадаги жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда Daily Post Нигерия полицияси вакили Лаван Шиису Адамга таяниб.

    Жигава штатининг Мажиа аҳоли пунктида бензин ташувчи юк машинаси аварияга учради, ёниб кетди ва портлаб кетди. Ёнилғи сотиб олиш учун йўл ёнида тўпланган одамлар жароҳатланди.

    Аввалроқ қурбонлар сони 140 нафар, жароҳатланганлар 70 нафар экани хабар берилган эди. Ўлганлар оммавий қабрга дафн қилинди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates