Никол Пашинян Ереван ва Боку чегарани делимитация қилишнинг амалий жараёнини бошлаганини маълум қилди

    Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван ва Боку чегараларни делимитация қилишнинг амалий жараёнини бошлаганини, бу жуда муҳим эканини айтди.

    Бу ҳақда у Арманистон жамоат телевидениеси орқали намойиш этиладиган британиялик журналистларга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.

    “Биз Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича амалий жараённи бошладик, бу ниҳоятда муҳим, жумладан, хавфсизликка нисбатан хавфни камайтириш учун”, деди Пашинян.

    Унинг сўзларига кўра, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида собиқ Иттифоқ парчаланган пайтда мавжуд бўлган чегараларни тиклаш зарур. “Арманистон ва Озарбайжон ўртасида янги чегаралар ўрнатишга ҳожат йўқ, лекин биз собиқ Иттифоқ парчаланган пайтда мавжуд бўлган ердаги чегараларни тиклашимиз керак”, деди Пашинян.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates