Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги маълумот берди.
Шу йилнинг 21 август куни соат 11:35 да Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги "Ширинобод" конидаги ("Эпсилон" ХКга қарашли) қудуқлар оралиғида диаметри 426 мм бўлган қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати оқибатида ёнғин юзага келди.
Ҳозирги вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.