Аргентина Президенти Месси туфайли спорт вазири ўринбосарини ишдан бўшатди

    Аргентина Президенти Хавьер Милей матбуот хизмати Лионель Месси ҳақидаги сўзларидан сўнг спорт вазири ўринбосари ишдан бўшатилганини маълум қилди.

    Аргентина терма жамоаси футболчилари эфирда Франция терма жамоаси футболчиларини ҳақоратлаган қўшиқ туфайли можаро юзага келди. Аргентина спорт вазири ўринбосари Хулио Гарро воқеа учун Месси биринчи бўлиб узр сўраши керак, деб ҳисоблади.

    “Менимча, терма жамоа сардори (Мессини назарда тутмоқда) АФА Президенти каби чиқиб, бу воқеа учун кечирим сўраши керак”, дея Гарронинг сўзларидан иқтибос келтиради TycSports.

    Спорт амалдорининг баёнотидан бир кун ўтиб, унинг лавозимидан озод этилгани маълум бўлди.

    “Ҳеч бир ҳукумат Аргентина терма жамоасига нима қилиш кераклигини, нимани ўйлашни ёки нима қилишни айта олмайди. На жаҳон чемпиони, олимпиада чемпиони, икки карра Америка чемпионига, ҳеч қайси фуқарога. Шу сабабли Хулио Гарро энди мамлакат спорт вазирининг ўринбосари лавозимида ишламайди”, дея маълум қилди мамлакат Президенти матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар ва французлар ўртасидаги можаро 2022 йилги жаҳон чемпионати финалидан сўнг бошланганди, унда Месси жамоаси пеналтилар сериясида ғалаба қозонганди, деб хабар беради tengrisport.kz.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates