Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дарахтни кесган фуқаронинг маҳалладошлари Жондор туман инспекцияси инспекторларига қўнғироқ қилиб, мурожаат қолдирган.
Мурожаатга асосан туман инспекторлари айтилган манзилга бориб, қуриган деб кесилган дарахтни, махсус ўлчовчи асбоб (влагамер) ёрдамида ўлчаганда дарахт қуримаганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисми билан 9 180 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Шунингдек, 1 туп дарахт ўрнига куз мавсумида 100 туп манзарали дарахт кўчатларини экиш ҳамда 3 йил парвариш қилиш бўйича кафолат хати олинди.