баннер
17 мар 2025
01:20

    Ногиронлиги бор фарзандга қараган она неча ёшдан пенсияга чиқа олади?

    Кимлар имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга?

    "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

    Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга.

    Яъни, умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

    Демак, ногиронлиги бўлган фарзандни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, ёшга доир пенсияни 5 йилга қисқартирилган ҳолда, яъни 50 ёшга тўлганда олиш мумкин.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech