Ноқонуний газ сарфини камайтириш мақсадида 471 та АГТШ рақамли тизимга уланди

    Жорий йил бошидан буён ўтказилган текширувлар давомида 1 394 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

    Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, мамлакат бўйлаб ўтказилган назорат тадбирлари давомида:

    • 118,8 миллион куб метр табиий газ (294,8 миллиард сўм);
    • 197,1 миллион киловатт-соат электр энергияси (327,5 миллиард сўм) ноқонуний тўлдирилгани ва ишлатилгани оқибатида давлат манфаатларига жами 622,4 миллиард сўм зарар етказилган.

    Хусусан, 2023–2025 йилларда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида ўтказилган тезкор назорат тадбирлари давомида 182 та ҳолатда 457,8 миллион куб метр (755,2 миллиард сўмлик) табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

    Маълумот учун: ушбу миқдордаги газ 91 419 та хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг.

    Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 471 та АГТШ рақамли назорат тизимига уланди.

    "Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиб, белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда", дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates