Ноқонуний валюта олди-соттисига чек қўйилди

    О.С. аввал ҳам Жиноят кодексининг 177-моддаси билан судланган эди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) валюта қимматликларини айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келиб, фуқаро А.А.га 35 750 АҚШ долларини 409 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида 174 млн сўм, 6 302 АҚШ доллари, 521,5 минг Россия рубли, 270 Евро, 12 минг Қозоқ тенгеси ва 25 дирхам ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates