Ноқулай об-ҳаво туфайли электр энергияси етказиб беришда яна чекловлар киритилди

    11-12 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб юз берган кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли тармоқларда авариялар содир бўлди.

    Кутилмаган аварияларнинг олдини олиш мақсадида кеча электр энергияси етказиб беришда 150 МВтгача чекловлар киритилди.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

    Кеча мамлакатимиз бўйлаб кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 12 та, газ таъминотида юзага келган 3 та носозлик бартараф қилинди.

    Хусусан, соат 10 дан 45 дақиқа ўтганида Фарғона вилоятида 110 кВли “Л-Арсиф” электр узатиш тармоғи авариявий ўчган. Оқибатда Ёзёвон ва Тошлоқ туманларидаги 4 минг 300 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган. Соат 11:49 да 3 мингта истеъмолчи бошқа манбадан уланган. Соат 18 дан 43 дақиқа ўтганида таъминот тўлиқ тикланган.

    Соат 18 дан 5 дақиқа ўтганида Фарғона вилоятидаги 110 кВли “Л-Чархий-1” электр узатиш тармоғида носозлик кузатилган. Оқибатда Қўқон шаҳридаги 4 минг 200 та истеъмолчи ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган. Соат 22 дан 7 дақиқа ўтганида истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

    Соат 20 дан 20 дақиқа ўтганида Тошкент шаҳрида 110/35/10 кВли “Тепличная” подстанцияси 15 МВт қувват билан кучланишсиз қолган. Оқибатда Миробод ва Сергели туманларидаги 3 минг 700 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат тунги 12 дан 22 дақиқа ўтганида истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланди.

    Бугун соат 8 дан 5 дақиқа ўтганида Фарғона вилоятида кучли ёмғир ва шамол туфайли 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Оқибатда Бешариқ, Данғара ҳамда Ўзбекистон туманларидаги 7 минг 500 та истеъмолчи ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

    Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан махсус бригадалар тарафидан ушбу носозлик баратараф қилинмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates