Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишида авиақатнов йўлга қўйилди

    Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишида қатновлар ҳозирча ҳафтасига бир марта амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Кеча, 12 сентябрь мўйноқликлар учун ўзгача қувончли кун сифатида тарихда қолди.

    Аввал хабар қилганимиздек, 12 сентябрь куни Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишида илк парвозлар амалга оширилди.

    Шу куни авиақатновнинг биринчи парвозида Нукусдан Мўйноққа 22, Мўйноқдан Нукусга 35 йўловчи манзилига етказилди.

    – Президентимизнинг Мўйноқ ва мўйноқликларга бўлган алоҳида меҳри ва юксак эътиборидан ҳар биримиз хурсандмиз, – дейди кайвони онахон Улбўсин Туримбетова. – Бугун ҳаётимиз тубдан ўзгарган, ҳаёт шиддати қалбимизга фахр бағишлаб турибди. Мўйноқ аэропорти ишга тушиши ҳам кексаю ёшни қувонтирди. Мана бугун янги қатновнинг илк йўловчилари бўлиб турибмиз. Бунинг учун Президентимизга кўп раҳмат айтамиз. Илоҳим, ҳаётимизда юз бераётган яхшиликлар бардавом бўлсин.

    Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишида қатновлар ҳозирча ҳафтасига бир марта амалга оширилиши кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates