Нукус шаҳрида «HealthTech AI Hackathon» танлови ғолиблари тақдирланди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нукус шаҳрида «HealthTech AI Hackathon» танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

    Ушбу танловда 44 та жамоа, 300 дан ортиқ иштирокчи келажак тиббиёти учун ечим излаб, бир мақсад йўлида бирлашди. Рақамли воситалар орқали инсон ҳаётини сақлаб қолиш, ташхисни янада аниқ ва даволашни янада қулай қилиш ҳақида бош қотирди.

    «Аслида уларнинг ҳар бирининг ўзига хос ҳаётий ҳикояси, шу даврага қўшилишига туртки бўлган шахсий сабаблари бор. Кўпчилик Hackathonъга мукофот учун эмас, балки яқинларининг оғриғини ҳис этгани ва уларнинг ҳаётини ўзгартирувчи чора топишни истагани учун келган. Шу боис ҳам уларнинг кўзлари ёниб турибди, амалий натижаларнинг самарали ва манфаатли бўлгани ҳам шундан», дейди Саида Мирзиёева

    Эндиликдаги умумий мақсадимиз — бу лойиҳаларни тўхтатиб қўймаслик, уларни якунига етказиш, ривожига кўмаклашиш ва инвесторларни жалб этишда ёрдамлашиш зарурлиги таъкидланди.

    Саида Мирзиёева иштирокчилар орасида ўз ғояларини дадил ҳимоя қилаётган, ноёб маҳсулотлар яратаётган ва мураккаб технологияларни ишонч билан ўзлаштираётган қизлар кўплигидан мамнунлигини билдирди.

    «HealthTech AI Hackathon» — мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб оладиган кенг кўламли «AI Hackathon» умуммиллий лойиҳасининг бир қисмидир. 2026 йил якунига қадар унда минглаб ёш мутахассислар қатнашади.

    Қайд этилишича, кейинги босқич Самарқандда ўтказилади!

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates