Саида Мирзиёева Қорақалпоғистондаги “Karakalpak Basalt Wood” заводига ташриф буюрди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қорақалпоғистондаги саноат корхонасида бўлди.

    Бу ҳақда у ўзининг телеграм саҳифасида маълумот берди.

    "Қорақалпоғистонда мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги объектлар ишга туширилмоқда.
    Маҳаллий хомашё асосида энергия тежамкор ва экспортбоп маҳсулотлар яратиш муҳим.
    Бугун базальтдан иссиқлик сақловчи минерал плиталар ишлаб чиқарадиган «Karakalpak BasaltWool» МЧЖ заводининг раҳбарлари ва мутахассислари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.
    Маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш эвазига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга етган.
    Ушбу лойиҳа ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтиради, янги иш ўринларини яратади ва Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади", — деб ёзади Саида Мирзиёева.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates