Нукусдаги воқеаларда айбланган шахслардан бирининг ўлими юзасидан расмий муносабат билдирилди

    Ижтимоий ҳаёт 6 феврал 2023 1293

    Нукус шаҳридаги оммавий  тартибсизликларни содир этганликда айбланган шахслардан бири Пўлат Шамшетов кеча тонгда тергов ҳибсхонасида юрак хуружидан вафот этгани бўйича хабарлар тарқалди.

    2023 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум Полат Шамшетов (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими) тўсатдан вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.

    Маълумот тариқасида: Суднинг ҳукми билан П.Шамшетов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва 6 йил озодликдан маҳрум қилинган.

    Ҳодиса жойи Бухоро вилояти прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғи, суд-тиббий экспертиза мутахассислари ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Мазкур кўздан кечириш жараёнларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) Бухоро вилояти минтақавий вакили, П.Шамшетовнинг адвокати ва яқин қариндошларининг ҳам иштироки таъминланди.

    Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    Суд-тиббий экспертизаси ишчи гуруҳининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир юрак-қон томири етишмовчилиги оқибатида вафот этган.

    Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates