Нурафшонда Давлат хизматлари маркази янги бинога кўчди

    Рақамлаштириш 24 март 2021 2308

    Нурафшон шаҳрида Давлат хизматлари марказининг янги биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

    Маълумки, Давлат хизматлари агентлиги, айни пайтда, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон қишлоқ жойларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

    Лойиҳа доирасида мамлакатимизда 5 та, жумладан, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри Давлат хизматлари маркази тажриба тариқасида танлаб олинган. Янги марказга мебель жиҳозлари, моддий-техника воситалар, жумладан, 40 дона ахборот-коммуникация технологиялари ускуналари (серверлар, шахсий компьютерлар, тармоқ ва телекоммуникация қурилмалари, видеокузатув мосламалари, фойдаланувчи билан алоқа механизмлари ва бошқалар) тақдим қилди.

    Нурафшон шаҳрида янги Давлат хизматлари маркази биносининг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Хидоятов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев, БМТ Тараққиёт дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги вакили Матилда Димовска, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси ҳамкорлик бўлими раҳбари Франсуа Бежо, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, меҳнат фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Марказ биноси “SHAXRUZBEK HALIMJON QURILISH” масъулияти чекланган жамият қурувчилари томонидан анъанавий архитектура ва ҳалқаро меъморий дизайин билан уйғунлаштирган ҳолда бунёд этилди.

    Ташриф буюрувчилар учун талай қулайликлар яратилган бўлиб, асосан, юқори хизмат кўрсатиш стандартларига, фуқароларни кутиш вақтлари унумли ўтишини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Мижозлар навбатлари келгунча мўъжазгина кутубхонада қизиқарли китоб ўқиши, болалар эса махсус жиҳозланган майдончада вақтларини мазмунли ўтказиши мумкин. Бундан ташқари марказнинг ўзида ФҲДЁ бўлими ҳам жойлашган.

    Марказда электрон навбат, инфокиоск ташкил этилган. Марказ бир вақтнинг ўзида 16 нафар, бир кунда 400-450 нафар фуқарога хизмат кўрсатади. 6 та мониторда 150 дан ортиқ давлат хизмати турлари юзасидан маълумотлар тақдим этиб борилади.

    — 2020 йилда марказ томонидан 37 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, — дейди Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Мирсаид Султонов. — Якка тартибдаги тадбиркор сифатида 484 та, юридик шахс сифатида 282 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Янги марказ биносининг қурилишида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ахборот тизимларини идоралараро интеграция қилинишини яхшилаб, аҳолига давлат хизматларини қулай ва ўз вақтида олиш имконини яратади.

    Эркин Дорипов,

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати бошлиғи

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates