Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади

    Ҳукумат қарори (853-сон) билан Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.

    Унга кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органларига бириктириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.

    Бунда талабгор ёки бошқариш органи сўровнома бериш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этади.
    Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

    Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 50 фоизи (187 минг 500 сўм) миқдорида Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилади.

    Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, белгиланган йигимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

    Электрон реестрга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

    • талабгорнинг кўп квартирали уйни бошқариш учун мавжуд ишчи-хизматчилари ҳамда моддий-техник базаси тўғрисидаги маълумотлар паспортининг тасдиқланган нусхаси;
    • тасдиқланган штатлар жадвали;
    • тегишли малака сертификат.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates