Нуристон ҳарбий полигони фойдаланишга топширилди

    Ҳарбий 9 январ 2021 2560

    Ушбу полигоннинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрийлар, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.

    Нуристон дала ўқув ҳарбий полигони 2019 йилда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Айтиб ўтиш керакки, полигонда аввал палаткалардан иборат бўлган ва бу ерда бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташган.

    Муҳтарам Юртбошимизнинг тегишли қарори билан ушбу полигонда ҳарбийлар учун жуда катта шарт-шароитлар яратилди.

    480 ўринли ва яна 48 ўринли ётоқхоналар, ошхона биноси, барча қулайликларга эга ўқув бинолари, ўқув тактик машғулотларини кузатиш учун кузатув миноралари барпо қилинди. Полигонда барча замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ўрнатилди.

    Ушбу қурилиш ва таъмирлаш ишлари 25 мрлд сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates