Ижтимоий ҳимоя, камбағаллик ва ижтимоий тенгсизликка қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашни рағбатлантириш, шунингдек, касбий тайёргарлик дастурларини амалга ошириш соҳасида илғор тажриба ва комплекс стратегияни амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик келишувига эришилди.
Учрашув якунида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик ёрдамини кўрсатишни назарда тутувчи икки томонлама ўзаро Англашув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати.