ОАВ: Ғазодаги бинолар вайроналарини тозалаш учун камида 15 йил керак бўлади

    Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо секторини реконструкция қилиш 40 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлашни талаб этади.

    Исроил томонидан Фаластиннинг Ғазо секторидаги шаҳар ва аҳоли пунктларини бомбардимон қилиш пайтида вайрон бўлган барча биноларнинг вайроналарини ажратиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш учун камида 15 йил, биноларни тиклаш учун эса 20 йил керак бўлади. Бундай маълумотлар “Ал-Қаҳира ал-Ихбария” телеканали томонидан эълон қилинган эксперт ҳисоботида келтирилди.

    Унда айтилишича, ҳозирда анклав ҳудуди умумий оғирлиги 40 миллион тоннага яқин бўлган темир-бетон бинолар вайроналари билан қопланган. Ҳисоботда қайд этилганидек, бугунги кунга қадар секторда деярли 173,3 мингта бино бомбардимон қилиниши оқибатида вайрон бўлди, бу Ғазодаги барча биноларнинг ярмидан кўп. Иқтисодчиларнинг фикрича, сектор харобаларини тозалаш учун камида 600 миллион доллар сарфлаш керак бўлади.

    Мутахассислар, шунингдек, Исроил кучлари томонидан олиб борилган ҳарбий амалиёт туфайли юзага келган вайронагарчилик ўрнида биноларни тиклаш ишлари учун тахминан 20 йил вақт сарфланади, деган хулосага келишди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ғазо секторини реконструкция қилиш 40 миллиарддан доллардан кўпроқ маблағ сарфлашни талаб этади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates