ОАВ: Нигерда 50 нафардан ортиқ киши сув тошқини қурбонига айланди

    Нигерда сўнгги икки кун ичида сув тошқинлари оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди.

    ActuNiger порталининг хабар беришича, табиий офат мамлакатнинг кучли ёмғир ёққан ғарбий ҳудудларига зарар етказди.

    Портал маълумотларига кўра, қутқарув ишлари бошланди, қурбонлар сони аниқланмоқда. Тиллиа ҳудудида иккита автобус йўловчилари Телемсес – Тахуа трассасида сув остида қолиб, чўкиб кетди. Мазкур йўл бўйлаб бозорга йўл олган бошқа одамлар ҳам бедарак йўқолди. Уларнинг барчасини сув босган дарёларнинг кучли оқими олиб кетди. Омон қолганлар ва қурбонларни қидириш учун мудофаа ва хавфсизлик кучлари, хусусан жандармерия ва миллий гвардия отрядлари юборилди.

    Табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда йўллар ювилиб, қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд бўлди.

    Умуман олганда, Нигерда икки ҳафта олдин бошланган ёмғирли мавсум камида 94 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 93 киши жароҳат олди ва 137 мингдан ортиқ киши жабрланди.

    Нигердан ташқари, сўнгги кунларда Ғарбий ва Марказий Африканинг бошқа бир қанча мамлакатларида, жумладан, Гвинея, Конго Демократик Республикаси, Кот-д'Ивуар, Либерия, Мали, Нигерия, Того ва Чадда сув тошқини содир бўлди. БМТ маълумотларига кўра, жами 700 мингдан ортиқ одам жабрланди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates