баннер
2 апр 2025
07:27

    ОАВ: Қоҳиранинг режасига кўра, Ғазони қайта тиклаш учун 38 миллиард доллар керак бўлади

    Мисрда тайёрланган режага кўра, Фаластиннинг Ғазо секторини қайта тиклаш 38 миллиард долларга тушади.

    Бу ҳақда Al Hadath телеканали сешанба куни Қоҳирада бўлиб ўтадиган саммитда Араб давлатлари лигасига аъзо давлатлар раҳбарлари муҳокама қилиши кутилаётган ҳужжатга таяниб хабар берди.

    “Фаластиннинг Ғазо секторини тиклаш режаси 38 миллиард доллар ажратишни назарда тутади, бунинг катта қисми уй-жойларни реконструкция қилишга йўналтирилади”, дея ҳужжатга асосланиб хабар беради телеканал. Лойиҳага кўра, тиклаш жараёни икки босқичда амалга оширилади: “биринчи босқич икки йил, иккинчиси икки ярим йил давом этади”. Режада Фаластин анклавининг “бир нечта шаҳарларида реконструкция вақтида вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш” назарда тутилган.

    Секторнинг келажакдаги бошқаруви ҳақида гап кетса, Миср олти ой ичида вазифани ўз зиммасига оладиган “технократларнинг мустақил қўмитаси”ни тузишни таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, Миср ва Иордания “Фаластин полициясини Ғазо секторига ўз кучларини жойлаштиришга тайёргарлик кўриш учун уларни ўқитиши” кутилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech