Мисрдан Тошкентга гепатит "C" га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етказилди

    Миср ҳукумати ёрдамининг 27-партияси умумий 30 дона қутидан иборат бўлиб, улар 7200 дона "Софосбувир-400мг"дори воситаларини ўз ичига олади.

    Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "Софосбувир-400мг" дори воситасининг навбатдаги партияси Тошкентга етказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Мазкур партия "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга олиб келинди.

    Миср ҳукумати ёрдамининг 27-партияси умумий 30 дона қутидан иборат бўлиб, улар 7200 дона "Софосбувир-400мг"дори воситаларини ўз ичига олади.

    Ўзбекистонда гепатит "С"ни 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастур ижроси доирасида дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

    Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доллари бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) "С" гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" ҳамда "В" гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларини беғараз ёрдам сифатида Ўзбекистонга берилиши бўйича келишувга эришилган.

    Ҳозирга қадар вазни 13.4 тонна, умумий қиймати эса 1461 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга тақдим этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates