Миср Қоҳирада бўлиб ўтадиган Араб лигаси саммитида Ғазо секторини қайта қилиш режасини тақдим этади, деди Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдел Ати.
4 март куни Миср пойтахтида Араб лигасининг Фаластин масаласи бўйича фавқулодда саммити бўлиб ўтади.
Миср ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, режа фақат маъқуллангандан кейин исталган хорижий акторга тақдим этилиши мумкин.
Миср аввалроқ Фаластин халқининг ўз ерларида бўлишини кафолатлайдиган Ғазо секторини қайта қуриш бўйича ғояни тез орада тақдим этиш ниятида эканини эълон қилган эди. Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдел Ати мамлакат Ғазони тиклаш бўйича кенг қамровли ва кўп босқичли концепция ишлаб чиқаётганини маълум қилган эди, деб хабар беради ria.ru.