Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Миср режалаштириш, иқтисодий ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик вазири Рания ал-Машат иштирок этиши кутилмоқда.
Форумда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари, хусусан, Миср бизнесидан El Sewedy Electric, Hassan Allam Holding, ACDIMA, EPICO, Nile sugar, Badawy Group, Masriya machine, Ebtkarat Smart Systems, Solyphar, Al Farouk For Import & Export ва бошқа компаниялар ҳам иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрнинг иқтисодий салоҳияти, шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари тақдим этилади, G2B ва B2B музокаралари ўтказилади, унда тадбиркорлар ҳамкорликнинг манфаатли йўналишларини батафсил муҳокама қилишлари мумкин бўлади.
Форум якунлари бўйича иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.