ОАВ вакиллари Фарғона вилояти туризм салоҳияти билан танишмоқда

    Фарғона вилояти Ўзбекистоннинг кўҳна маданият ўчоқларидан биридир. Ҳудудларда топилган тош даври манзилгоҳлари ва қоятошларга чизилган суратлар бу ҳудудларда одамлар энг қадимги даврлардан буён яшаб келаётганидан дарак беради.

    Буюк Ипак йўлида жойлашган мазкур ҳудуд қадимдан сайёҳлар эътиборидан тушмай келади. Фарғонанинг ўтмиш ва замонавийлик уйғунлашган Қўқон, Марғилон, Риштон, Фарғона, Қува каби шаҳар ва туманларидаги манзилгоҳлар, музей ва масжидлар, ҳунармандчилик марказлари сайёҳлар билан гавжум.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Фарғона вилоятида бошланган инфотурда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Унда соҳа мутахассислари ва 30дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

    Журналистлар дастлаб Фарғона вилоятидаги туризм ахборот маркази билан танишдилар. Сўнг Қўқон давлат музей-қўриқхонаси, Жомеъ амалий санъат ҳамда Буюк алломалар музейларига, шунингдек, Норбўтабий ва Дастурхончи масжидларига саёҳат ташкил этилди.

    Журналистларга Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов йўлбошчилик қилди.

    – Буюк алломалар музейи 2018 йили Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида очилган, – дейди илмий ходим Муаззам Маҳмудова. – Музей замонавий андазадаги меъморий бинода жойлашган бўлиб, ўзида турли даврларни акс эттиради. Биринчи залимизда VII-XII асрларга оид маълумотлар сақланса, навбатдаги заллар XIV-XV асрлар, XVIII-XIX асрлар, XIX аср охири XX аср бошлари ҳамда XXI аср маънавий ҳаёти ҳақида яхлит тушунча беради. Бу ерда Фарғона водийсидан етишиб чиққан алломаларнинг илмий-адабий мероси ва ҳаётини акс эттирувчи экспозициялар билан танишиш мумкин.

    Инфотур давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates