ОАВ вакиллари “НКМК“ ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши фаолияти билан танишди

    Навоий кон-металлургия комбинатида ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда пенционерларни ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор берилади.

    Бу ишларни амалга оширишда 88 минг нафардан ортиқ аъзоси бўлган “НКМК“ ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ва унинг комбинат бўлинмалари, «НКМК жамғармаси» ДМ, «Навоийуран» ДК, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетидаги 7 та бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, 152 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти муҳим аҳамият касб этади.

    Кенгаш фаолиятининг асосий мақсади касаба уюшмаси аъзоларининг касбий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни олдидан Навоий шаҳрида 8 ноябрь куни «Ишчи-ходимлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ва келгуси режалар» мавзусида ОАВ вакиллари ва журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида муҳокама этилди.

    Комбинатда меҳнат қилаётган ҳар бир ишчи-ходимнинг муносиб меҳнат шароитларида ишлаши, меҳнатига яраша ҳақ тўланишига эришиш билан бирга, уларнинг саломатлиги муҳофазасига ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Касаба уюшма вакилларининг комбинат маъмурияти билан биргаликда иш жойлари, ишлаб чиқариш участкалари ва цехларда иш шароитлари, меҳнат муҳофазаси, унга риоя этилиш ҳолати, ишчи-ходимларни йўриқномалардан ўтказиш юзасидан мақсадли ўрганишлар олиб бориш тизимли йўлга қўйилган. Комбинат муҳандис- техник ходимларининг меҳнат муҳофазаси юзасидан билим даражасини ошириш мақсадида улар ўртасида «Ишнинг энг яхши ташкилотчиси ва меҳнат муҳофазаси бўйича қонун ва қоидалар билимдони», меҳнат муҳофазаси вакиллари ўртасида эса «Йилнинг энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили» ҳамда турли йўналиш бўйича «Йилнинг энг яхши ёш мутахассиси» каби танловлар ўтказилиб келинаётгани истиқболли кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Комбинат ишчи-ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни соғломлаштириш ҳамда маданий савиясини ошириш бўйича етарлича имконият ва шароитлар яратилган. Уларни соғломлаштириш учун Тиббий- санитария бўлими ва унинг жойлардаги бешта Тиббий-санитария қисми замонавий тиббий-диагностика ускуналари билан жиҳозланган.Ишчи-ходимлар саломатлигини яхшилаш мақсадида уларга «НКМК» санаторийси, «Горняк» панционати, «Тўдакўл» дам олиш маскани, «Металлург», «Кончи» ва «Нуробод» санаторий-профилакторийлари, Ялта ва Кисловодск шаҳридаги «Ўзбекистон» санаторийлари, «Қирғиз денгизи соҳиллари», «Янгийўл», «Шаханд» ҳамда ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан «Турон», «Оқтош», «Чинобод», «Умид гулшани», «Бўстон», «Цитораи Моҳи Хоса», «Чортоқ», «Чимён» санаторийларига имтиёзли нархларда ҳар йили мингдан ортиқ йўлланмалар ажратилмоқда.

    Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, пенционерлар ва меҳнат фахрийлари учун мунтазам равишда Самарқанд, Хива, Тошкент, Бухоро, Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

    Ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун маданият муассасалари ташкил этилган. Бунда, Навоий шаҳридаги «Фарҳод», Зарафшон шаҳридаги «Олтин водий» ва Нуробод шаҳридаги «Нуробод» маданият саройлари, Учқудуқ шаҳридаги «Учқудуқ» маданият уйи, Зафаробод қўрғонидаги «Ёшлик» маданият ва спорт маркази, Кармана туманидаги «Наврўз» клуби, Заркент қўрғонидаги «Кончи» маданият-спорт мажмуаси, Навоийдаги болалар ижодиёти маркази каби масканлар ўзбек маданияти ва санъатини янада равнақ топтириш, ёш авлодимизнинг маънавий дунёсини юксалтиришдек эзгу ишга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

    Касаба уюшмаси Кенгаши нафақат ишчи-ходимлар, балки уларнинг фарзандлари учун доимий ғамхўрлик қилиб бормоқда. Жумладан, ҳар йили 11 та болалар соғломлаштириш оромгоҳида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг 12 минг нафардан ортиқ фарзандлари ёзги таътил мавсумини мазмунли ўтказишади.

    — Навоий кон-металлургия комбинатида Жамоа шартномаси алоҳида ўринга эга бўлиб, ишчи-ходимлар, уларнинг оиласи, фахрийларимиз манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашда асосий ҳужжат ҳисобланади, — дейди “НКМК“ ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси Исроил Раҳматов. — Жамоа шартномасида кўзда тутилган барча мажбуриятларга қатъий амал қилиб келинмоқда. Хусусан, ишчи-ходимларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш учун жорий йилнинг ўтган даврида 2 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Касаба уюшмаси тасарруфида ташкил этилган «Бирдамлик» фонди томонидан 384 нафар кам таъминланган, ёлғиз пенционер ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи-ходимга 2024 йилнинг 9 ойида 895,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан кам таъминланган, ёлғиз пенционерлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли ишчи-ходимларга 4,4 млрд. сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари ажратилди. Жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган касаба уюшмалари фаоллари 2,1 млрд. сўм миқдорида рағбатлантирилди.

    Тадбирда ОАВ вакиллари ва журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.


    «НКМК» АЖ Матбуот хизмати


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates