Ободонлаштириш ходимларининг номига онлайн кредит расмийлаштирган фирибгар қўлга олинди 

    Наманган вилоятида яшовчи аёллар Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.Млар. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра уларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилишган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли Т.М. содир этганлиги аниқланди.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.М., жабрланувчилар Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.М.лар Наманган шаҳар Чорсу меҳмонхонаси олдида ишлаб юришган вақтида Т.М. уларнинг олдига келиб, ўзини ҳокимлик ишчиси эканини ҳамда Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам олиб беришини айтиб, ободонлаштириш бошқармаси ишчиларини паспорт маълумотлари ва расмларини олиб, уларнинг номига жами 46 млн. сўм миқдорида “Онлайн Микроқарз” расмийлаштирганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.