Х ижтимоий тармоғи саҳифасида эълон қилинган об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, якшанба куни Лас-Вегасда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича рекорд, яъни 48,9 даражага кўтарилди. Шаҳардаги аввалги об-ҳаво рекорди 2017 йилда Цельсий бўйича 47,2 даража эди, деб хабар беради ria.ru.
Шунингдек, Калифорния штатида жойлашган Ўлим водийсида охирги 24 соат ичида максимал ҳарорат Цельсий бўйича 53,9 даражани ташкил этди.
“Калифорниядаги Ўлим водийсида бир киши иссиқ туфайли ҳалок бўлди, яна бир киши шифохонага ётқизилди”, деб хабар берди ABC News.
Newsweek маълумотларига кўра, минтақада ўта юқори ҳаво ҳарорати камида 11 июлгача давом этиши мумкин.