Диққат, эълон!

    Энергетика 13 март 2024 2932

    2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.

    Ҳурматли Тошкент аҳолиси!

    2023 йил 28 декабрдаги «Cолиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-891-сон Қонунга мувофиқ, айрим хизматларга, шу жумладан, иссиқлик таъминоти хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси бекор қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ўз янгиликларида эълон қилди, тегишли тушунтиришлар берилди.

    🔷 Бу нимани англатади?

    1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

    🔷 ҚҚС қаердан келади?

    ҚҚС давлат бюджетига тушади ҳамда иссиқлик таъминоти тарифининг бир қисми ҳисобланмайди.

    🔷 ҚҚС авансга (олдиндан тўловга) таъсир қиладими?

    Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.

    Иссиқлик энергиясини сотишда ҚҚС Солиқ кодексининг 242, 265-моддаларига мувофиқ ҳисобланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates