Оч қолган айиқ новвойхонага кириб, 60 та пишириқни паққос туширди

    АҚШда йирик қўнғир айиқ новвойхона гаражига бостириб кириб, ичидаги 60 та кексни еб қўйди. Ҳодиса Коннектикутда содир бўлди.

    Айиқни корхона ходими кўриб қолган. У пишириқларни юк машинасига юклаётган эди. Афтидан, пишириқнинг хушбўй ҳиди айиқни ўзига тортган.

    Морин Уильямс исмли аёлнинг айтишича, у айиққа уч марта қичқирган, бироқ у гараж эшигини ёпгунича айиқ уч марта гаражга қайтиб келган. “У қандайдир хириллаган овоз чиқарди-да, кейин мен томон юрди. Айиқ жуда яқин келиб қолган эди, шунинг учун мен қочишга қарор қилдим”, деди Уилямс.

    WTNH телеканали тақдим этган кадрларда айиқ юк машинасидан бир қути кексни олиб, орқа ҳовлига кириб кетаётгани ва қути ичидаги пишириқларни еяётганини кўриш мумкин. Одамлар узоқ вақт давомида айиқни ҳайдаб чиқара олишмади. Бунинг учун улар, ҳатто, автомобиль сигналидан фойдаланишди. Ниҳоят, йиртқич кетишга қарор қилди. Кейинроқ полиция воқеа жойига етиб келди ва айиқ ўрмонга қайтганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳудудни текширди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates