БАА ва Яқин Шарқ бозорларига мева-сабзавот етказиб беришда БАА билан ҳамкорлик ўрнатилади

    2024 йил 24 июлда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Бирлашган Араб Амирликларининг «Silal» компанияси бош маъмурий директори Ҳумаид Ал Румайти билан учрашди.

    «Silal» 2020 йилда ташкил этилган ва БААдаги ADQ xolding компаниясининг шўъба корхонасидир. Мева ва сабзавотларни етиштириш, маркетинг олиб бориш ва сотиш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда «Silal» 10 дан ортиқ қадоқлаш ва тарқатиш пунктларини бошқаради ва ҳар йили 100 минг тоннадан ортиқ мева, резаворлар ва сабзавотлар етиштиради, шунингдек, Carrefour, Lulu ва Coop супермаркетлар тармоқларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради.

    Учрашув давомида компания вакилларига Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун яратилган имкониятлар тақдим этилиб, янги, истиқболли лойиҳа ташаббуслари таклиф этилди.

    Ўз навбатида, БАА томони мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳитини юқори баҳолади ҳамда мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш, БАА ва Яқин Шарқ бозорларида талабга эга бўлган маҳсулотларни етказиб бериш занжирларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates