Ретроспектив кўргазма

    Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Бизнинг мерос. Ўзбекистон санъат усталари” туркумида рассом Пак Николай Семенович таваллудининг 100 йиллигига бағишланган Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонд тўплами ва ўғли Юрий Пакнинг шахсий коллекциясидан ташкил топган ретроспектив кўргазмаси очилди.

    Экспозициядан илм-фан, ишлаб чиқариш, маданий ҳаётимизнинг таниқли, оддий вакилаи портретлари, шарқ аёллари, Шарқ кулолчилигидан лавҳа — суратлар ўрин олган. Давра суҳбатида таъкидланганидек, уларда инсонга нсбатан ҳурмат, ички руҳий дунёсини англаш сирларига меҳр билан эътибор қаратган.

    Рассом 1922 йилда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.

    Рассомнинг асарлари Ўзбекистон Давлат санъат музейида, Третьяков давлат галереясида, Лондон Миллий музейида, Москвадаги Шарқ халқлари санъат давлат музейи ва бошқа музейларда сақланмоқда.

    Ҳасан Абдуназаров

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates