Оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

    Ижтимоий ҳаёт 27 декабр 2021 1673

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига асли самарқандлик С.Б.дан уни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаати келиб тушган.

    Мазкур мурожаат бўйича мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда ваколатхона ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, фуқаро С.Б. 2020 йил 13 сентябрда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига кетганлиги ва жорий йилнинг 29 октябрь куни бахтсиз ҳодиса оқибатида баландликдан йиқилиб, умуртқа поғонасидан оғир тан жароҳати олганлиги аниқланди.

    Бугун, 27 декабрь куни фуқаро С.Б. шифокор назоратида Москва – Тошкент авиарейси орқали Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.

    Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маъсул ходимлари ва фуқаронинг яқин қариндошлари кутиб олди. Яқин қариндошлари ҳамроҳлигида Самарқандга кузатиб қўйилди, дея хабар қилади агентлик ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates