Оҳангарон туманида маҳкум вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани учун қўлга олинди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 3-синфда ўқиётган қизалоққа нисбатан жиноят содир этилгани ҳақида хабар тарқалди.

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг маълумот беришича, воқеага алоқадор шахс — 31 ёшли маҳкум М.Т. бугунги кунда Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан судланган бўлиб, манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган бўлган.

    Маълум қилинишича, у 16 октябрь куни соат 16:00 атрофида, Оҳангарон туманидаги хусусий корхонада меҳнат ишларига жалб қилинган пайтда қочиб кетган ва қидирувга берилган.

    Тез фурсатда олиб борилган чоралар натижасида маҳкум шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

    Тергов органлари томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс билан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates