Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Шу қилнинг 15 июль куни соат тахминан 10:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган, халқаро аҳамиятга эга А373, "М39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 138-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 2002 йилда туғилган М.А бошқарувидаги "Дамас" ва ҳайдовчи 1996 йилда туғилган М.Ш бошқарувидаги "Жентра" русумли транспорт воситалари ҳамда ҳайдовчи 1969 йилда туғилган Я.С бошқарувидаги "ISUZU" русумли юк транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.