Сўғд вилоятида бир аёл сел оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси.
Қўмита маълумотларига кўра, 13 июль куни кечқурун Суғд вилоятининг Искодар қишлоғида яшовчи 58 ёшли фуқаро мактаб яқинидаги ҳудудни, шунингдек, турар-жой биноларини сув босган лой оқими оқибатида ҳалок бўлди. Бундан ташқари, шу куни вилоятнинг Айний ва Кўҳистони Мастчоҳ туманларида сел оқими содир бўлди, оқибатда йўллар, 50 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, электр тармоқлари сув остида қолди. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, жабрланган ҳудудларда аҳолига гигиена тўпламлари ва ошхона анжомлари тарқатилди.
14 июль куни Роғун-Лахш йўлида қутқарувчилар кўчкини қайд этди, оқибатда автомобиль йўли тўсилиб қолди. Худди шундай ҳодиса Кўлоб-Хоруғ йўлида ҳам содир бўлди. Фавқулодда ҳодиса жойида қурилиш техникасидан фойдаланган ҳолда қутқарувчилар ишламоқда, деб хабар беради tass.ru.
Қўмита маълумотларига кўра, 15 июль куни республикадаги сел оқимлари, шунингдек, сув ҳавзаларида сув сатҳининг кўтарилиши давом этиши мумкин.