Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 37 ёшли Х.С. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Х.С., А.Ш. билан Телеграм мессенжерида танишиб, унга "OLX" платформаси орқали "Аcеr" русумли компьютер сотишини айтиб, олдиндан пластик картасига 4.000.000 пулларни ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргизиб қўйганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.