Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори назоратида турган, шу йилнинг февраль ойида ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик эвазига пул талаб килганлиги аниқланди
Шунингдек, махбусдан Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилиб, 400 доллар ҳамда 1 млн 260 минг сўмни ўз хизмат хонасида олаётган вақтда ушланди.
Ҳозирда мазкур иш бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.