Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, воқеа 2025 йил 28 июль куни содир бўлган ва ўша куни соат 14:20 ларда Оҳангарон туман ИИБ Навбатчилик қисмига Оҳангарон сув омборининг қирғоқ қисмида чўмилаётган қизлар сувдан қайтиб чиқмасдан, бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, улар Ангрен шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган Д.П., 2009 йилда туғилган Д.А. ва Оҳангарон туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган Н.Э. бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилган. 28 ва 29 июль кунлари ушбу ҳаракатлар натижасида чўкиб кетган икки нафар қизнинг жасади топилган. Шу билан бирга, 16 ёшли Д.А. ҳодиса жойида қутқариб қолинган.
Қизларнинг сувга чўкиб вафот этгани юзасидан ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Айни пайтда туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.









