Оҳангаронга хориждан наслли қўйлар келтирилмоқда

    Агросектор 3 июл 2020 3077

    Оҳангарон туманининг «Санам» маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Шоҳруҳ» фермер хўжалиги қўйчиликка ихтисослашган комплекс барпо этишни режалаштирган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугалланди.

    Айни пайтда лойиҳа доирасида қўшни Қирғизистон давлатидан зотдор қўйлар келтирилмоқда.

    – Бунёд этиладиган комплексимиз асосан бўрдоқичиликка мўлжалланган бўлиб, ҳозир наслли қўйларни Қирғизистондан олиб келяпмиз. Лойиҳага кўра, жониворлар сонини кўпайтириш учун жами 1 000 бош қўй олиб келиш мўлжалланган. Ҳозирги кунда 330 бош қўй келтирилди, шу ойнинг охирига қадар яна 670 бош зотдор қўй олиб келинади. Шунингдек, қорамолчилик билан ҳам шуғулланамиз. Яқинда Қирғизистондан 120 бош зотдор қорамол ҳам сотиб олдик, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Абдулазиз Жаниқулов.

    Мазкур лойиҳа доирасида «Шоҳруҳ» фермер хўжалигига 2,5 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган бўлиб, лойиҳа учун зарур бўладиган маблағнинг 9 240 миллион сўми фермер хўжалиги раҳбари ҳисобидан молиялаштирилади. Чорвачилик комплекси фойдаланишга топширилгач, 40 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 октябрдаги «Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида»ги қарорига кўра, Оҳангарон туманида 30 та чорвачилик комплекси барпо этиш кўзда тутилган. Айни пайтда лойиҳа ташаббускорларига кредитлар ажратилган бўлиб, улар чет элдан зотдор ва наслли қорамол ҳамда қўйлар олиб келишни давом эттиришмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates