Оила эр-хотиннинг розилиги асосида қурилиши керак

    Фикр 6 ноябр 2020 6296

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасида уч нафар эркак 24 ёшли қизни олиб қочиб, фуқарога мажбуран никоҳламоқчи бўлгани билан боғлиқ ҳолат кенг муҳокама қилинмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан саналади. Аммо айрим одамлар орасида шундай нотўғри ёндашув шаклланганки, қиз ўғирлаш гўё миллий урф-одатлардан ҳисобланади. Зотан, “бахтга элтувчи” ўғрилик – қадрият эмас.

    Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч бўлса, жамият ҳам осойишта ва фаровон бўлади. Ўғил-қизларнинг ўз ихтиёри асосида бунёд этилган оила қўрғони мустаҳкам ва бахтиёр бўлади.

    Оила кодексига мувофиқ, никоҳ бўлажак эр ва хотиннинг ўзаро розилиги билан ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда никоҳ тузишга мажбурлаш тақиқланади.

    Бош Қомусимизда ҳам оила, жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, унинг жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши қайд этилган.

    Таассуфки, айрим ҳудудларда аёлни эрга тегишга мажбурлаш, ёки қизлар билан никоҳ тузиш учун ўғирлаш ҳолатлари бот-бот учраб турмоқда.

    Инсоннинг эркига тажовуз қилиш – оғир жиноят. Мамлакатимизда бу ҳолатга нисбатан чора кўрилиши қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Шу жумладан, Жиноят кодексининг 136-моддаси билан, яъни аёлни эрга тегишга мажбурлаш ёки аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш мақсадида ўғирлаш учун жавобгарлик белгиланган. Яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш чоралари кўрилади.

    Мухтасар қилиб айтганда, бугунги кунда ҳуқуқий демократик давлатда бундай хатти-ҳаракатлар эмас, аксинча, оила деб аталмиш муқаддас даргоҳни ўғил-қизларимизнинг ўзаро розилиги асосида қурилиши қўллаб-қувватланади.

    Феруза ЭШМАТОВА,
    Олий Мажлис Сенати
    Хотин-қизлар ва гендер тенглик
    масалалари қўмитаси раиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates