Оила-турмуш доирасидаги жиноятлар муҳокама қилинди

    Ижтимоий ҳаёт 12 октябр 2022 2394

    Аввал хабар берилганидек, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ўрганишлар олиб боряпти.

    Ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганиши Андижон вилояти Хўжаобод туманида ўтказилди. Унда республика ишчи гуруҳи аъзолари, маҳаллий ижро ҳокимият вакиллари, маҳалла фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда котибият мудирлари иштирок этди.

    Ўрганиш давомида туманнинг «Кўприкбоши» МФЙ ҳудудида жойлашган 30-мактабда ўтказилган йиғилишда туманда оила турмушидаги келишмовчиликлар, низоли вазиятлар ортидан содир этилган 2 та жиноят кенг муҳокама этилди.

    Шунингдек, ишчи гуруҳ вилоятнинг Избоскан туманида ҳам бўлиб, туманнинг Тўрткўл маҳалласида оила турмуш доирасидаги содир этилган жиноятни муҳокама қилди.

    Қайд этилишича, жорий йил 12 сентябрда Избоскан тумани «Тўрткўл» МФЙ, «Хотира» кўчасида яшовчи фуқаро оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи қайнонаси ва қайниукалари билан жанжаллашиб, уларга пичоқ билан тан жароҳати етказган. Оқибатда пичоқ кўтарган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва қайнонаси воқеа жойида, қайниукаси эса шифохонада вафот этган.

    Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳар икки туманда ўтказилган йиғилишларда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.А.Мадумаров, Андижон вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.С.Нишонов, туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари сўзга чиқди.

    Улар оилавий низоларнинг олдини олишда маҳалла раислари ва оқсоқоллари, хотин-қизлар фаоллари жонбозлик кўрсатишлари, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш кераклигини, ёшларни билим-савияларини ошириш, айниқса турмуш қуриш арафасидаги ёшларга, уларнинг ота-оналари ва бошқа қариндошларига оила илмини ўргатиш ҳамда оилага боғлиқ муносабатларга тайёрлаш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

    Шунингдек Қ.Бурхонов ҳолатлар юзасидан ўз муносабатини билдирар экан, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уни келтириб чиқараётган сабабларини чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш, унга қарши курашиш чораларини кўриш кераклигига аҳамият қаратди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates