Ўзбекистон кубоги: финалда “Насаф” ва ОКМК учрашади

    Ярим финал баҳсларида мезбонлар ғолиб чиқди.

    Кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Кубокнинг амалдаги ғолиби “Насаф” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар вакили Азизбек Амонов дублга эришган бўлса, самарқандликларнинг ягона голига Воҳиджон Оқбўтаев муаллифлик қилди.

    Олмалиқда ўтган иккинчи учрашувда маҳаллий ОКМК Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан учрашди. Баҳснинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди – 2:2. Биринчи бўлимда меҳмонлар ҳужумчиси Жамшид Искандаровнинг голига мезбонлар легионерлари Рубен Санчес ва Мартин Боакье жавоб беришди. Иккинчи бўлимда эса ОКМК футболчиси Акром Комилов ўз дарвозасига гол уриб қўйди.

    Қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди – 4:3.

    Шундай қилиб, мамлакат кубогининг финалида “Насаф” ва ОКМК учрашади. Финал 12 ноябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates