Марказий Осиё ва МДҲда ягона рақамли нимстанция ишга тушди

    Энергетика 22 декабр 2023 949

    2021 йил 29 июль куни Президентимиз Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик 1” конига ташриф буюриб, 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилишига старт берилган эди. Ани пайтда мазкур конни ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси жадал суръатларда олиб борилмоқда.

    “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш лойиҳаси доирасида барпо этилаётган 3-Мис бойитиш фабрикаси ҳамда “Ёшлик” ва “Қалмоққир” конларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мамлакатимизда илк бора 500\110\10 кВ кучланишли рақамли нимстанция барпо этилди. Унинг барча металл конструкциялари ва бетон буюмлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган. Улаш қурилмалари мукаммал ҳимоя тизимига эга бўлган элегазли ижрода бунёд этилган.

    Шунингдек, илғор хорижий ишлаб чиқарувчилар ҳамда электр энергетикасининг йирик гигантларининг 110 ва 500 кВли ўчиргичлари, ток ва кучланишли трансформаторлари ўрнатилди. Автоматика ва реле ҳимояли блоклар, аварияга қарши, рақамли бошқарув, маълумотларни йиғиш ва узатиш диспетчерлик бошқарув тизимлари билан жиҳозланди. 3-Мис бойитиш фабрикаси ва “Ёшлик 1” конигача бўлган масофада барча юқори вольтли электр узатиш линиялари ўрнатилди.

    Эътиборлиси, мазкур нимстанция нафақат Марказий Осиёда, балки Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари ичида биринчи ва ягона ҳисобланади.

    Маълумот учун. Ҳозирги пайтда комбинатда “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Унинг амалга оширилиши натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати бир неча баробарга оширилиши кўзда тутилган. Бу, ўз навбатида, республика ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсишига ҳам хизмат қилади.

    “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш натижасида биринчи босқичда (2021-2026 йй.) 300 минг тонна, иккинчи босқичда (2024-2028 йй.) 400 минг тонна мис катоди ишлаб чиқарилади.

    ОКМК Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates