Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.
Энг юқори кўрсаткичлар қуйида қайд этилган:
- Тошкент шаҳри – 488 та
- Сирдарё вилояти – 433 та
- Қорақалпоғистон Республикаси – 425 та
- Хоразм вилояти – 419 та
Ушбу қонунбузарликлар натижасида жамият манфаатларига 82 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган бўлиб, шундан 33,6 млрд сўм қопланиши таъминланди.
Қарздорликларни камайтириш мақсадида, жорий йилда 123,4 минг нафар қарздор истеъмолчилар бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга 358,4 млрд сўмлик даъво аризалари юборилган. Шунингдек, ҳисобот даврида республика бўйича 62,4 минг истеъмолчи қарздорлик сабаб сув таъминоти тармоғидан узилган. Бу ҳолатларнинг 46 мингтаси Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Кўрилган чоралар натижасида истеъмолчиларнинг умумий дебитор қарздорлиги йил бошига нисбатан 203 млрд сўмга (22 фоиз) камайиб, 705,5 млрд сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса қарздорлик 364 млрд сўмга (34 фоиз) қисқарган.








